Линклар

Эрон еттита янги сунъий йўлдош қурмоқда


Эрон Коммуникация вазири Муҳаммад Сулаймоний бу ҳақда Теҳрон фазога биринчи сунъий йўлдош чиқарганидан бир ҳафта ўтиб эълон қилди.

Расмий хабар агентлиги Сулаймонийдан келтирган иқтибосга кўра, яқин орбитага мўлжалланган тўртта ҳамда узоқ орбитага чиқадиган учта сунъий йўлдош эронлик олимлар томонидан ишлаб чиқилмоқда.

2 феврал куни Эрон ўзининг биринчи сунъий йўлдошини учирди, бундан халқаро жамоатчилик орасида Теҳроннинг ядровий имкониятларига оид хавотирлар янада кучайди.
XS
SM
MD
LG