Линклар

logo-print

Глобал бўҳрон – АҚШ хавфсизлиги учун таҳдид манбаи


АҚШ разведка хизматининг янги бошлиғи глобал иқтисодий бўҳрон Америка учун қисқа муддатда хавфсизликка оид асосий муаммолардан бирига айланганини таъкидлади.

Конгресс олдида турли таҳдидларга оид ҳисобот берган АҚШ Миллий разведка хизмати директори Дэннис Блэйр: “бўҳрон қанча узоқ давом этса, миллий хавфсизликка бўлган таҳдидлар ҳам каттароқ бўлади”, деди.

Хавфсизликка оид бошқа масалардан Блэйр Америка разведкаси Эроннинг ядровий қуролни қўлга киритиш нияти ҳақида маълумотлари йўқлиги, бироқ Теҳрон ядровий қуролни ишлаб чиқариш эҳтимолини очиқ қолдираётганини қайд этди.

Шунингдек, АҚШнинг бош разведкачисига кўра, ўтган бир йил ичида Ал-Қоиданинг асосий етакчилари йўқ қилингани боис мазкур ташкилот имкониятлари камайган.
XS
SM
MD
LG