Линклар

“АҚШ қуроллари Толибон қўлида бўлиши мумкин”


АҚШ Конгрессидаги аудиторлар гуруҳи Америка Афғонистонга юборган қурол-аслаҳаларнинг катта қисми Толибон ва Ал-Қоида гуруҳи қўлида бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Ҳукумат фаолиятини назорат қилиш билан шуғулланадиган мустақил гуруҳга кўра, Пентагон Афғонистон кучларига тақдим этилган 87 мингга яқин қуролнинг ҳисоб-китобини қила олмаган.

Конгресс аудиторлари Афғонистон ҳукумати НАТОдан олган 135 мингта қуролнинг ҳисоб-китоби ҳали амалга оширилмаганини қўшимча қилди.
XS
SM
MD
LG