Линклар

Ҳамас Исроил билан узоқ муддатли сулҳ тузмоқчи


Мисрнинг расмий хабар агентлигига кўра, Ҳамас ҳаракати Исроил билан узоқ муддатли сулҳга рози бўлган.

МЕНА агентлигининг Ҳамас ҳаракати раҳбарларидан бири Муса Абу Мазрукдан иқтибос келтиришича, сулҳга оид расмий баёнот икки кундан кейин, Миср расмийлари Фаластиндаги бошқа кучлар билан маслаҳатлашиб бўлгач, эълон қилинади.

Исроил ҳукумати бу хабарни изоҳлашдан бош тортгани боис Исроил сулҳга рози бўлганми, йўқми - ноаниқ қолмоқда.
XS
SM
MD
LG