Линклар

Олимлар суданликларни Ғарбга тақлид қилмасликка чақиради


Судан уламолари мамлакат ёшларини Авлиё Валентин кунини бойкот қилишга чақирмоқда.

Судан муфтияти бу Ғарб жамиятига оид сана экани ва эр-хотинлар ўртасида хиёнатга сабаб бўлиши мумкинлигини айтмоқда.

- Валентин куни Ғарб мамлакатларига хосдир. Мен мусулмонларни насронийларга тақлид қилмасликка чақираман, деди Рейтерс агентлигига суданлик Шайх Ҳасан Ҳамид.

“Валентин кунида беҳуда сарфланаётган пуллар ёшларни никоҳлаб қўйишга сарфланса, маъқулроқ бўларди”, дея қўшимча қилди шайх.

Сўнгги йилларда Судан пойтахти Хартумдаги ёшлар орасида 14 февралга тўғри келадиган севишганлар кунини нишонлаш одат тусига кириб бормоқда.
XS
SM
MD
LG