Линклар

Обама республикачиларни иқтисодий режани қўллашга чорлади


АҚШ президенти Барак Обама Республикачилар партиясини ўзи таклиф қилган иқтисодий қутқарув режасини қўллаб-қувватлашга чақирди.

Яқинда 20 мингта иш жойини қисқартирган Америкадаги йирик ширкатлардан бири “Caterpillar” заводига қилган сафари чоғида гапирган Обама Конгресс вакилларининг сиёсий қарашларини четга суриб, бирдамлик билан ҳаракат қилиш фурсати келганини таъкидлади.

Вакиллар палатасидаги республикачиларнинг бирортаси Обаманинг режаси учун овоз бермади. Сенатда уни учта республикачи қўллаб-қувватлади, холос.
XS
SM
MD
LG