Линклар

logo-print

Суд қарори кучда қолдирилди


2009 йилнинг 11 феврал куни Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячилари альянси вакиллари аризасини апелляция тартибида кўриб чиққан Тошкент шаҳар жиноий ишлар бўйича Мирзо Улуғбек туман суди қуйи инстанция суди қарорини ўз кучида қолдирди.

Ҳакам Мансур Мусаев ўтган йилнинг декабр ойида сиёсий маҳбуслар ҳимояси учун пикет ўтказган Альянс фаолларига биринчи инстанция суди томонидан 280 минг сўм жарима солинишини тўғри деб топди.

Судья фикрича, 10 га яқин ҳуқуқ ҳимоячиси намойиш уюштириш ва ўтказиш тартибини бузган, расмийлар талабига бўйсунмаган, милиция ходимларига қаршилик кўрсатган.

Судланган альянсчилар эса “суд адолатсиз қарор чиқарди”, деган фикрдалар. Эндиликда улар судга назорат тартибида шикоят аризасини топширмоқчилар.
XS
SM
MD
LG