Линклар

Тошкентда ўзбек-туркман ҳамкорлиги муҳокама қилинди


Ўзбекистон пойтахтидаги халқаро бизнес марказида 12 феврал куни Ўзбекистон-Туркманистон савдо-иқтисодий, илмий-техник ва маданий ҳамкорлиги бўйича қўшма комиссиянинг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар қилади uza.uz.

Ўзбек-туркман қўшма комиссиясининг 4-мажлисида 2008 йил якунларига кўра, икки мамлакат ўртасидаги савдо-сотиқ ҳажми 37% га ошгани ва 132,3 миллион долларни ташкил қилгани қайд этилди.

Ҳозирда Ўзбекистон ҳудудида туркман капитали иштирокидаги уч корхона, Туркманистон ҳудудида эса ўзбек капитали иштирокидаги тўрт корхона ишлаб тургани эслатилган анжуманда томонлар икки томонлама ҳамкорликни кучайтириш мақсадида қўшма баённома имзоланди.

Мазкур тадбир Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедовнинг Ўзбекистонга сафари олдидан бўлиб ўтди.
XS
SM
MD
LG