Линклар

logo-print

Ўзбекистон ўз “ялтироқ қоғоз”ига эга бўлади


Тошкентда “SHOWPRINT” Ўзбекистон-Жанубий Корея қўшма корхонаси иш бошлади, дея хабар қилади uzreport.com сайти.

Ўн беш кишини иш билан таъминлайдиган қўшма корхона илғор технологиялар асосида турли ўлчамдаги офсет пластиналари ишлаб чиқариш ва уларга қайта ишлов бериш билан шуғулланади.

Йилига 450 минг квадрат метр офсет пластиналари ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган “SHOWPRINT” бундай маҳсулот ишлаб чиқарадиган минтақадаги ягона корхона экани айтилмоқда.

Бугунги кунда Ўзбекистонда 1300 та полиграфия корхонаси фаолият кўрсатади, мамлакатда 700 газета ва 230 журнал чиқиб турибди.
XS
SM
MD
LG