Линклар

АҚШда йўловчи учқич уй устига қулади



АҚШнинг Нью Йорк штатида йўловчи самолёт ҳалокатга учради.


Полициянинг билдиришича, Continental Airlines компаниясига тегишли самолётнинг Баффало шаҳрида уйлардан бири устига қулаши оқибатида жами 49 киши нобуд бўлган.

Маълум бўлишича, самолётда 44 нафар йўловчи ва тўрт нафар экипаж аъзоси бўлган. Яна бир қурбоннинг самолёт қулаган уй соҳиби бўлгани айтилмоқда.


Айни дамларда¸ қутқарувчи ва ўт ўчирувчилар хизмати фожеа жойида ҳалокат оқибатларини бартараф этмоқда.

XS
SM
MD
LG