Линклар

Австралияда ўрмонга ўт қўйган шахс ҳибс этилди



Австралия полицияси мамлакатда рўй берган ўрмон ёнғинларига алоқадорликда гумон қилинган бир шахсни ҳибс этди.


Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг билдиришича, бу шахсга Виктория штати Черчилл шаҳарчасига яқин ҳудудга айтайлаб ўт қўйганликда айбланмоқда. Шаҳарчадаги ёнғинда камида 21 киши нобуд бўлган.


Айни пайтда¸ Австралия бош вазири Кэвин Руд 181 фуқаронинг ҳаётига зомин бўлган ўрмон ёнғинларини оммавий қотиллик дея таърифлади.

XS
SM
MD
LG