Линклар

logo-print

Конгесс Обама режасини қабул қилиш арафасида



Бугун АҚШ Конгресси президент Барак Обаманинг қутқарув режасининг муросавий лойиҳасини овозга қўяди.


Демократлар назорати остида бўлган Намояндалар палатаси ва Сенатнинг биринчи ўқишда 789 миллиард долларга туширилган якуний режани қабул қилиши кутилмоқда.


Обама маъмурияти қутқарув режаси мамлакат иқтисодини қайта жонлантиришга ва мамлакатда қўшимча уч миллион ишчи ўрни яратишига умид қилмоқда.


Пайшанба куни Конгресс олдида турли таҳдидларга оид ҳисобот берган АҚШ Миллий разведка хизматининг янги раҳбари Дэнис Блэйр¸ бўҳрон қанча узоқ давом этса, миллий хавфсизликка таҳдидларнинг ҳам каттароқ бўлишидан огоҳлантирди.


- Агар иқтисодий бўҳрон бир ёки икки йил давом этса, айрим сиёсий режимларнинг сиёсий барқарорлигига бўлган таҳдид янада ортади. Беқарорлик эса ривожланаётган давлатларнинг эндигина шаклланаётган қонунчилигига путур етказади. Бу халқаро ҳамжамият учун салбий оқибатларни келтириб чиқариши мумкин, деди Дэнис Блйэр.

XS
SM
MD
LG