Линклар

АҚШ-Россия кескинлиги юмшаши мумкин



АҚШ Европага ўрнатилажак эҳтимолий ракета ҳужумидан мудофаа тизими борасидаги ҳамкорликка Россияни ҳам жалб қилиш имкониятларини кўриб чиқиши мумкин.


Интерфакс агентлигига кўра¸ АҚШ давлат котиби ёрдамчиси Виллиям Бёрнснинг президент Барак Обама маъмурияти Россия ва НАТО манбаларини ҳам ишга сола оладиган янги мудофаа тизими борасидаги режаларни кўриб чиқишга тайёрлигини билдирган.


Россия томони АҚШ собиқ президенти Жорж Буш маъмуриятининг Марказий Европага мудофаа тизими элементларини жойлаштириш режасига кескин қаршилик қилиб, бу режани ўз миллий манфаатларига тахдид сифатида баҳолаб келмоқда.

XS
SM
MD
LG