Линклар

Катта еттилик бўҳронни муҳокама қилмоқда



Саноати тараққий қилган “катта еттилик” давлатлари Молия вазирлари ва Марказий банк раҳбарлари глобал иқтисодий бўҳронни муҳокама қилиш мақсадида Римга тўпландилар.


Учрашув арафасида Халқаро валюта жамғармаси раиси Доминик Штраус-Кан барча ҳукуматларни яширинча протекционизм сиёсатига берилиш оқибатларидан огоҳлантирди.


Халқаро валюта жамғармаси раисининг таъкидича, бундай саъй-ҳаракатлар натижасида молия сектори энг кўп зарар кўриши мумкин.


Штраус-Кан шунингдек, АҚШ каби мамлакатларда иқтисодни ривожлантиришга оид режага хусусий молия тизимларини национализация қилишга оид бандлар қўшилаëтгани хусусида ҳам хавотир билдирди.


XS
SM
MD
LG