Линклар

Қуллар ҳам¸ хўжалар ҳам аëллар


БМТ расмийси жаноб Коста Ню Йоркда ўтказган матбуот анжуманида одам савдосига оид вазиятнинг ўта аянчли эканидан бонг урди.

БМТ расмийси жаноб Коста Ню Йоркда ўтказган матбуот анжуманида одам савдосига оид вазиятнинг ўта аянчли эканидан бонг урди.

Америкаликлар мамлакатдаги қулликка барҳам берган президент Абраҳам Линколн таваллудининг 200 йиллигини нишонлаган айни кунда БМТ замонавий қуллик – одам савдосига оид ҳисобот эълон қилди.

БМТ қошидаги гиëҳванд моддалар ва жиноятчиликка қарши кураш идораси эълон қилган ҳисоботда¸ бугун дунë бўйлаб қанча одамнинг одам савдоси қурбонига айланганига оид аниқ рақамлар келтирилмаган.

Аммо унда замонавий қуллик ва қулдорлик кўлами йил сайин кенгайиб бораëтгани¸ бунга эса ҳукуматларнинг муаммога етарлича аҳамият бермаëтганлари сабаб экани айтилади.

БМТ қошидаги гиëҳванд моддалар ва жиноятчиликка қарши кураш идораси раҳбари Антонио Мариа Костанинг айтишича¸ одам савдоси муаммоси кучайиб бораëтган жаҳоннинг 40 мамлакатида шу пайтга қадар бу жиноятни содир этаëтганлардан бирортаси жазога тортилмаган.

Одам савдоси қурбонларининг аксари хорижда фоҳишаликка зўрланаëтганлардир дер экан¸ БМТ расмийсига айни пайтда муаммонинг бошқа жиҳатлари борлигидан ҳам огоҳлантиради.

- Статистик рақамларга кўра¸ одам савдоси билан боғлиқ жиноятларнинг қарийб 80 фоизи жинсий эксплуатацияга қаратилгандир. Аммо мен сизни¸ суратга қараб алданиш хавфидан огоҳ этаман.

Зотан айнан сексуал эксплуатация билан боғлиқ жиноятлар матбуотда кўп ëритилади¸ улар кўзга кўпроқ ташланади¸ айниқса Европа ва Шимолий Америка каби бой давлатларда¸ деди журналистлар билан учрашувда Антонио Мариа Коста.

БМТ ҳисоботига кўра¸ фоҳишаликка зўрланаëтганларнинг 20 фоиздан кўпроғи 18 га тўлмаганлардир. Айни пайтда¸ Осиë ва Африкада вояга етмаган ëш болалар жинсий хизматга зўрланаëтганларнинг кўпчилигини ташкил қилади.

Аммо бу қитъаларда ëш болалар фақатгина жинсий меҳнат эмас¸ балки мунтазам суратда балиқчилар учун тўр тўқиш¸ гилам тўқиш ва дуккакли мевалар теришга ҳам мажбур қилинмоқда¸ деб қўшимча қилади БМТ расмийси.

БМТ келтирган рақамларга кўра¸ қулфурушлар қўлига тушган қурбонларнинг 79 фоизи фоҳишаликка зўрланса¸ 18 фоизи мажбурий меҳнат¸ мажбуран эрга тегиш ëхуд ўз тана аъзоларини сотишга мубтало бўлмоқда.

Энг қизиғи¸ дейди¸ ҳисобот раҳбари¸ бугун фоҳишаликка зўрланаëтганларнинг аксари хотин-қизлар бўлгани ҳолда¸ уларни бу қулликка зўралаëтганларнинг кўпчилиги ҳам айнан аëллардир.

- Одам савдосининг энг характерли кўриниши бўлмиш жинсий эксплутацияга алоқадорларнинг аксарияти аëллардир.

Шарқий Европа¸ постсовет давлатлари¸ хусусан Марказий Осиëда бу жиноят тепасида турганларнинг 60¸70¸ 80¸ ҳатто бир ҳолатда 83 фоизи аëллардир. Африкада эса¸ бу бизнес эгаларининг деярли аксари¸ бахтга қарши¸ яна аëллардир¸ дейди Антонио Мария Коста.

Одам савдосига қарши курашда¸ бу жиноят давлатлараро чегаралар оша юз бераëтгани боис¸ чегара назоратини кучайтириш қўл келиши мумкин¸ дер экан БМТ расмийси¸ муаммонинг илдизи кўп мамлакатларнинг ўз ичида эканини таъкидлайди.

Бу фақат¸ кўпчилик ўйлаëтган каби¸ жануб-шарқий Осиëдан қитъанинг бошқа ҳудудлари ëхуд Ғарбий Европа¸ ëхуд Лотин Америкасидан шимолий Америкага йўналаëтган одам савдосигина эмас.

Қулфурушлик¸ масалан АҚШ каби улкан давлатлар¸ ëхуд Африка мамлакатларининг ўз ичида ҳам урчиб бормоқда¸ дейди БМТ расмийси.

Муаммо кўлами кенгайиб бораëтганини англаган айрим ҳукуматлар одам савдосига қарши курашга оид қонунчиликни кучайтираëтганини таъкидлаган жаноб Коста¸ ҳозирча бу курашда оптимизмга асос бўладиган деярли ҳеч нарса йўқлигини афсус билан қайд этади.

Бу муаммонинг минтақа¸ хусусан¸ Ўзбекистондаги манзараси ҳақда тўхталган БМТ қошидаги гиëҳванд моддалар ва жиноятчиликка қарши кураш идораси таҳлилчиси Жулия Кваммен¸ ўз ташкилоти расмий Тошкентга бу жиноятчиликка қарши курашда ëрдам беришга уринаëтганини айтади.

- Биз Ўзбекистонда айнан шу давлат учун мўлжалланган лойиҳани амалга оширмоқдамиз. Мазкур лойиҳа одам савдосини олдини олиш ва одам савдоси қурбонларига ёрдам кўрсатиш ҳамда уларни ҳимоя қилишда ҳуқуқ тартибот идоралари салоҳиятини оширишни ўзига мақсад қилган.

Шунингдек, мен Ўзбекистон ҳукуматининг давлат қонунчилигига ўзгартишлар киритиши, жумладан, 2008 йилнинг апрел ойида одам савдосига қарши кураш тўғрисидаги қонунни қабул қилганини олқишламоқчиман.

Бироқ¸ нафақат Ўзбекистон¸ балки Марказий Осиёнинг барча давлатлари одам савдоси учун жиноий жавобгарликни ошириши даркор.

Бундан ташқари одам савдоси қурбонларини вақтида аниқлаш мақсадида чегарачилар, қолаверса кўпроқ расмийларнинг тайёргарлигини ошириш лозим¸ деган ишончда БМТ вакили Жулия Кваммен.
XS
SM
MD
LG