Линклар

logo-print

Москвада Туркия-Россия президентлари учрашди



Россия президенти Дмитрий Медведев Туркияни Кавказ ва Қора денгиз минтақаси давлатларидаги муаммоларни дипломатик воситалар билан ҳал этиш уринишларини олқишлади.


Бугун Москвада Туркия президенти Абдуллоҳ Гул билан учрашган Медведев минтақа хавфсизлигини ошириш ва ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган Анқара таклифларини юқори баҳолади.


Икки давлат ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида Москвага келган Абдуллоҳ Гул бугун Россия бош вазири Владимир Путин билан ҳам учрашишни режалаштирган.

XS
SM
MD
LG