Линклар

logo-print

Чегарада яна контрабандачилар ушланди


“Севишганлар куни” арафасида қозоқ чегарачилари томонидан Ўзбекистондан олиб келинаётган катта миқдордаги гул контрабандасининг олди олинди.

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси “Ўнтустиқ” чегара хизмати ҳудудий бошқармаси матбуот хизматининг маълум қилишича, Жанубий Қозоғистон вилоятига қарашли Сариоғоч туманида чегарачилар Қозоғистон ҳудудига чиннигул (гвоздика) олиб ўтмоқчи бўлган кишиларга тўқнаш келганлар.

Маълум бўлишича, чегара нарядига дуч келган қонунбузарлар юкни ташлаб, Ўзбекистон ҳудудига қочиб ўтиб кетганлар. Улар ташлаб қочган юк эса икки мингта чиннигул бўлиб чиққан.
XS
SM
MD
LG