Линклар

Сенаторлар Обаманинг иқтисодий режасини маъқулладилар


АҚШ Сенати мамлакат иқтисодиётини бўҳрондан қутқаришни назарда тутган 787 миллиард долларлик режани маъқуллади. Ундан бир оз олдин бу режа Вакиллар палатаси томонидан маъқулланган эди.

Эндиликда мазкур ҳужжат имзо учун президент Барак Обамага тақдим этилади.

Президент Барак Обама Конгресс аъзолари қутқариш режасини маъқуллаганини олқишлаб, ҳужжатни имзолашни пайсалга солмаслигини айтди.

Иқтисодиётни бўҳрондан қутқариш режасида бошқа чоралар қатори якка шахслар ва тадбиркорлар учун белгиланган солиқлар миқдорини камайтириш ҳам назарда тутилган. Бунинг оқибатда бюджет даромади камайиши айтилмоқда.

Шунингдек, ҳукуматнинг янги улкан харажатлари натижасида шундоқ ҳам катта бўлган бюджет камомади янада кўпайиши башорат қилинмоқда.

Конгресснинг Бюджет қўмитаси келаси молия йилида камомад салкам 400 миллиард долларни ташкил этишини тахмин қилмоқда.
XS
SM
MD
LG