Линклар

Афғонистонда туман ҳокими суиқасд қурбони бўлди


Хўст вилояти полицияси бошлиғи Гул Доднинг маълум қилишича, Нодир Шоҳ Кот туман ҳокими Бадиуззамон Сабарий ўз уйидан автомобилда жўнаб кетаётган пайтда йўл четига ўрнатилган портловчи қурилма портлатилган.

Гул Додга кўра, ҳужум оқибатида оғир жароҳатланган Бадиуззамон АҚШ ҳарбий госпиталида ўлган. Портлаш натижасида туман ҳокимининг ҳайдовчиси ва қўриқчиси яраланган.

Бадиуззамон Сабарийга қарши суиқасд у Совет қўшинлари Афғонистонни тарк этганининг 20 йиллиги муносабати билан уюштирилган тантанали йиғилишга кетаётган пайтда амалга оширилди.
XS
SM
MD
LG