Линклар

Россия шаҳарларида ишсизлар намойишлари бўлиб ўтмоқда


Россияда иқтисодий бўҳрон сабабли ўз иш жойларини йўқотган юзлаб фуқаро норозилик намойиши ўтказди.

Хусусан, Санкт-Петербург шаҳридаги намойишда 500 фуқаро иштирок этди. Москвадаги намойишда эса қарийб 100 киши қатнашди.

Автомобил ишлаб чиқариладиган Толятти шаҳридаги норозилик аксиясида эса ўнлаб россиялик қатнашди.

Автомобил заводи ишчилари уюштирган намойишга мустақил касаба уюшмалари ҳам қўшилиб, иқтисодий бўҳрон пайтида ишчиларга нисбатан бўлаётган муносабат хусусида хавотир билдирди.
XS
SM
MD
LG