Линклар

logo-print

Ҳиндистонда ошиқ-маъшуқларга ҳужум қилганлар ушланди


Ҳиндистоннинг тарихий обидаси бўлмиш Тож Маҳал яқинида ҳинду динига эътиқод қиладиган ашаддий диндорлар гуруҳи полиция томонидан қўлга олинди.

Улар 14 февраль дунёнинг қатор мамлакатларида нишонланадиган “Севишганлар куни”да олти нафар ошиқ-маъшуққа ҳужум қилиб, уларнинг сочларини кесиб ташлаганликда айбланмоқда.

Айни пайтда Кашмирнинг Ҳиндистонга қарашли қисмида бошқа бир гуруҳ аъзолари севишганлар кунига бағишланган откритка сотаётган дўкончани вайрон қилди.

Ҳиндистонда жамоат жойларида севишганларнинг ўпишиши, қўл ушлашиб юриши, қучоқлашиши каби ҳодисалар уят ҳисобланади. Ғарб маданиятининг мамлакатга кириб келиши натижасида ёшлар орасида бундай ҳолатлар кўпаймоқда.
XS
SM
MD
LG