Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:58

“ЎИҲ Ўзбекистонга таҳдид қилолмайди”


"Покистон ва АҚШ ҳарбийларининг таркибида Ўзбекистон Исломий ҳаракати жангарилари бўлган Ал-Қоида ва Толибон гуруҳларига қарши амалиётлари самара бера бошлади",деб ҳисоблайдилар айрим таҳлилчилар.
"Покистон ва АҚШ ҳарбийларининг таркибида Ўзбекистон Исломий ҳаракати жангарилари бўлган Ал-Қоида ва Толибон гуруҳларига қарши амалиётлари самара бера бошлади",деб ҳисоблайдилар айрим таҳлилчилар.

Ўзбекистон Исломий ҳаракати аввалгидек минтақа учун жиддий таҳдид бўла оладими? Бу саволга Германиядаги Жорж Маршал Европа марказининг етакчи мутахассиси Ник Пратт жавоб беради.

14 февраль куни Покистоннинг Афғонистон билан чегарадош вилоятига АҚШ кучлари яна ракета ҳужуми уюштирди.

Покистон разведкаси маълумотига кўра, ҳужум оқибатида йигирмага яқин жангари йўқ қилинган. Толиблар расмийси Ройтер ахборот агентлигига ҳужум оқибатида камида 25 киши халок бўлганини билдирган.

Толиблар вакилига кўра, ракета ҳужумида ўлганларнинг аксарини ўзбек жангарилари ташкил этади.

Қабилалар тасарруфидаги вилоятларда Покистон ҳарбийлари ўтган йил августидан бошланган ҳарбий амалиётларда, расмий маълумотларга кўра, бир ярим минг жангари йўқ қилинган, 70 нафар аскар халок бўлган. 300дан ортиқ хорижлик жангарилар асир олинган. Улар Орасида Ўзбекистон Исломий ҳаракати аъзолари ҳам бор.

Толиблар ва Ал-Қоидага алоқадор бўлган Ўзбекистон Исломий ҳаракати аввалгидек минтақа учун жиддий таҳдид сола оладими?

Бу саволга Германиядаги Жорж Маршал Европа марказининг етакчи мутахассиси Ник Пратт жавоб беради.

Ник Пратт: Ўзбекистон Исломий ҳаракатининг ҳозирги аҳволини яхши деб бўлмайди. Ҳаракат 2001 ва 2004 йилларда катта талафотлар кўрди.

Таҳминларга кўра, Покистоннинг қабилалар яшайдиган минтақаларида ҳаракатнинг бир неча юз жанггариси қолган. Ҳозирда Ўзбекистон Исломий ҳаракати аввалгидек жипслашган ташкилот эмас.

2004 йилда Исломий жиҳод гуруҳининг Ўзбекистон Исломий ҳаракатидан ажраб чиққани бунга ёрқин мисол бўла олади. Ҳаракатнинг қолган аъзолари Афғонистон билан чегарадош минтақадаги Ал-Қоида ва покистонлик толибларга қўшилган.

Покистон ҳарбийлари Ал-Қоида жангариларини таъқиб қилгани ҳақидаги хабарларда ҳорижлик жангарилар, жумладан, Ўзбекистон Исломий ҳаракати ва балки Исломий жиҳод гуруҳининг аъзолари асир олинганини билишингиз мумкин.

Озодлик: Сўнгги йилларда Ўзбекистон Исломий ҳаракати жиддий йўқотишларга учрагани ҳақида гапирдингиз. Ҳозирда гуруҳ аъзолари сони қанча бўлиши мумкин?

Ник Пратт: Ҳаракат аъзолари сони кўп эмас. Менимча, уларнинг ўз раҳбарларидан кўнгли тўлмаган. Бундан ташқари АҚШ ҳарбийлари томонидан жангариларга қарши тинмай ракета ҳужумлари уюштириляпти.

Покистон ҳарбийлари эса Ал-Қоидага қарши ҳужумларни кучайтирди. Покистон ҳарбийларининг Ал-Қоидага зарба бергани, улар билан бирга бўлган Ўзбекистон Исломий ҳаракати жангариларига зарба берилганини англатади.

Озодлик: Гапингизга қараганда, Покистоннинг қабилилар тасарруфидаги минтақаларда толиблар, Ал-Қоида ва Ўзбекистон Исломий ҳаракати каби ҳорижлик жангариларга қарши ўтказилаётган ҳарбий амалиётлар муваффақиятли бўляпти, шундайми?

Ник Пратт: Мен Покистон ҳарбийларининг Ал-Қоида, афғонистонлик ва покистонлик толиблар жангарилари, шунингдек, Ўзбекистон Исломий ҳаракати ва ҳорижлик бошқа унсурларга қарши ўтказаётган аксил террор кампанияси муваффақиятли бўла бошлаяпти, деб айтган бўлардим. Чунки муваффақиятга эришилганини иддао қилиш учун узоқ ва мураккаб йўлни босиб ўтиш керак бўлади.

Озодлик: Ўзбекистон президенти Ислом Каримовни ҳокимиятдан ағдариб, мамлакатда Исломий давлат барпо этиш мақсадида Ўзбекистон Исломий ҳаракати 1999 ва 2000 йилларда мамлакатга ҳуруж қилган эди. Бир неча йил ўтиб айрим кузатувчилар ҳаракат жангарилари яна ҳужум қилиши мумкин, деган хавотир билдирганди. Жаноб Пратт ҳозир бундай хавотир ўринлими?

Ник Пратт: Йўқ. Мен бундай бўлади, деб ўйламайман. Кимдир худкуш ҳужум уюштириши мумкин. Аммо Ўзбекистон Исломий ҳаракати Ўзбекистон миллий хавфсизлигига таҳдид сола олади, деб ўйламайман.
XS
SM
MD
LG