Линклар

Афғанистон террорга қарши кураш текширувида иштирок этади


Афғонистон президенти Ҳамид Карзай Афғонистон ҳам АҚШ нинг террорчиликка қарши уруш ҳаракатларини текшириш ишларида иштирок этишини маълум қилди.

Бу ҳақда Карзай Кобулга сафар қилган АҚШ вакили Ричард Холбрук билан ўзказилган сўзлашувлардан сўнг билдириб, Афғонистон томонининг бу каби стратегик текширувда иштирок этиш таклифини қабул қилган Обамага минатдорчилик билдирди.

-Мен элчи Холбрукдан президент Обаманинг оғзаки билдирилган муждасини қабул қилдим. Террорчиликка қарши уруш текшируви каби стратегик жараёнида Афғонистоннинг ҳам иштирок этиши таклифини маъқуллаган Обамадан жуда минатдорман,- деди президен Карзай.

АҚШ террорчиликка қарши урушни етти йил аввал бошлаганди. Бироқ бугунга келиб, Ислом экстремизмининг ошиб бораётганидан ҳавотир ортиб бораётгани сабабли президент Обама мазкур жараётни қайта кўриб чиқишга қарор қилди.

Кобул сафари сўнггида АҚШ нинг Афғонистон ва Покистон бўйича вакили Ричард Холбрук ўз давлатининг Афғонистон борасида олган мажбуриятларига содиқ қолаётганини яна бир бор таъкидлади.

- Президент Карзайга мен президент Обаманинг махсус муждасини етказдим, у ҳам бўлса бизнинг афғон халқини ва демократик сайланган Афғонистон ҳукуматини қўллаб қувватлашимиз ҳақидадир, – деди Холбрук.

Афғонистонда бегуноҳ қурбонлар сонини камайтириш мақсасида шанба куни Афғонистон мудофаа вазирлиги ҳамда АҚШ қўмондонлиги аксилтеррорчилик амалиётларни режалаштириш ва амалга ошириш ишларига Афғон томонини кўпроқ жалб этишга келишиб олдилар.

Аввалроқ президент Карзай Вашингтон билан муносабатларнинг таранглашаётганини айтди.

АҚШ президенти Барак Обама Карзай ҳукуматини ўз халқидан йироқлашиб кетаётганликда айблади.

Ўз навбатида Карзай коалиция кучлари томонидан уюштирилаётган ҳаво зарбалари оқибатида тинч аҳоли вакиллари орасида талофотлар ортиб бораётганидан шикоят қилади.

Яқин кунларда Обама Толибон исъёнчиларига қарши курашиш учун Афғонистонга қўшимча 25 минг қўшинни юбориш ёки юбормаслик ҳақида қарор қилади.
Кобул сафаридан сўнг Холбрук Ҳиндистонга йўл олади.
XS
SM
MD
LG