Линклар

Карбалода шиалар Арбайнни нишонламоқда


Ироқнинг ўн минглаб шиа зиёратчилари худкуш ҳужумлар таҳдидига қарамасдан шиа мусулмонларнинг энг асосий байрами Арбайнни нишонлаш учун Карбалодаги Имом Ҳусайн масжиди ёнига йиғилди.

Ушбу масжид Боғдоддан 80 километр узоқликда жойлашган.

Шиалар ўзларини пайғамбар Муҳаммад САВ нинг набираси Ҳусайннинг ўлдирилишида айбдор деб биладилар. Шу боис Арбайн маросимида тақводор шиа мусулмонлари ўзларини занжирлар билан урадилар. Ушбу мотам маросими 40 кун давом этади.

Ироқ расмийларига кўра, ўтган ҳафтада қадамжони миллионлаб шиалар зиёрат қилишга улгурган.

Жума куни содир этилган ҳужум оқибатида эса Карбалога йўл олган 42 нафар зиёратчи нобуд бўлган эди.
XS
SM
MD
LG