Линклар

logo-print

АҚШ яна Покистон ҳудудига зарба берди



Покистон расмийларига кўра, АҚШ қўшинларининг навбатдаги ҳаво зарбалари оқибатида камида 12 киши нобуд бўлган.

Покистоннинг қабилалар истиқомат қилувчи Куррам туманидаги зарбаларда маҳаллий толибон қўмондонларидан бирининг уйи нишонга олинган.


АҚШ қўшинлари бу зарбаларни учувчисиз бошқариладиган самолётлар ёрдамида амалга ошириб келмоқда.

Ўтган ҳафта ҳам Покистоннинг Афғонистон чегарасига туташ ҳудудларга берилган шундай ҳаво зарбалари оқибатида камида 25 киши нобуд бўлди.

Толибон қўмондонларидан бири Ғарб оммавий ахборот воситаларига бу зарбаларда нобуд бўлган жангариларнинг аксари ўзбеклар эканини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG