Линклар

Ўзбекистон-Хитой газопроводи қурилмоқда


Туркман газини транзит қилишга мўлжалланган Ўзбекистон-Хитой газопроводи қурилиши жадаллашмоқда.

Бу борада Газета uz интернет нашри хабар тарқатди.

Asia Trans Gas Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси томонидан ётқизиладиган трубопровод қурилишига 2,975 миллиард доллар маблағ ажратилган. Бу трубопровод орқали туркман гази Ўзбекистон орқали Хитойга транзит қилинади.

Қурилиш ишида Хитойнинг China Petroleum Pipeline Bureau ва China Petroleum Engineering & Construction Corporation ҳамда Швецариияда рўйхатга олинган Zeromax GmbH ширкатлари иштирок этмоқда.

Asia Trans Gas Ўзбекистон-Хитой газопроводи қурилиши ҳақида 2008 йилда эълон қилган эди. Бу газапроводнинг узунлиги 500 километр бўлиб, 30 миллиард кубометр газ узатиш қувватига эга бўлади.

Газопровод Бухоро, Қашқадарё ва Навойи вилоятлари ҳудуди орқали ўтиб, Қозоғистон газ-транспорт тизимига уланади.

Газопроводнинг биринчи қисми 2010 йил январида, икикнчи қисми эса 2011 йилда ишга туширилиши режалаштирилган.
XS
SM
MD
LG