Линклар

logo-print

Япония молия вазири бўшатилиши мумкин



Япония мухолифати мамлакат Молия вазири Шоичи Накагавани истеъфо беришга чақирмоқда.


Мухолифатчиларнинг таъкидича, ўтган ҳафта саноати тараққий этган етти давлат молия вазирларининг Римдаги учрашувига Шоичи Накагава маст ҳолатда келган.


Бироқ молия вазири мухолифат иддаоларини рад этиб, бетоб бўлгани учун сўнгги пайтда кўп дори-дармон истеъмол қилаëтгани, учрашув чоғида бир оз чарчаган кўринишда бўлганини билдирди.


Шоичи Накагава сўнгги пайтда мамлакатда обрўйи анча тушиб кетган бош вазир Таро Асонинг яқин ҳамкори ҳисобланади.


Япония молия вазирини ишдан бўшатиш чақириқлари мамлакат иқтисоди катта муаммоларга юзланаётган пайтга тўғри келди.

XS
SM
MD
LG