Линклар

Клинтон хоним Осиё бўйлаб сафар бошлади



АҚШ давлат котиби Ҳиллари Клинтон ўзининг биринчи хорижий сафарини Токиодан бошлади.


Осиë сафари доирасида Ҳиллари Клинтон Индонезия, Жанубий Корея ва Хитойга ҳам боради.

Осиё етакчилари билан учрашувда Ҳиллари Клинтоннинг¸ асосан¸ глобал иқтисодий бўҳрон ва хавфсизлик масалаларини муҳокама қилиши кутилмоқда.


Клинтоннинг Токио сафари арафасида Шимолий Корея ҳукумати узоқ масофага учадиган ракета синови ўтказишни режалаштираётгани ва ўз фазовий дастурини давом эттиражагига ишора қилди.


Клинтон хоним ўз навбатида расмий Пхеньян иқтисодий кўмак эвазига ядровий дастурдан воз кечиш борасида зиммасига олган мажбуриятларга содиқ қолиши лозимлигини таъкидлади.

XS
SM
MD
LG