Линклар

logo-print

Покистон шариятни жорий қилмоқда



Покистон расмийлари мамлакатнинг Афғонистонга яқин Свот водийсидаги толибон жангариларини жиловлаш мақсадида бу ерда шарият қонунлари жорий этилишини маълум қилдилар.


Покистон шимол-ғарбий чегара ҳудудлари ҳокимияти матбуот вакили Милаканд вилояти, жумладан, Свот водийсида шариятга мос келмаган барча қонунлар бекор қилинганини билдирди.


Мазкур қарор ҳукумат расмийларининг толибонга хайрихоҳ бўлган маҳаллий етакчилар билан ўтказган музокараларидан сўнг қабул қилинди.


2007 йилдан буён Свот водийсининг кўп қисмини назорат қилиб келаётган жангарилар бу ерда шарият қонунларини жорий этишга уриниб келмоқда.

XS
SM
MD
LG