Линклар

Медведев Боливия президентини қабул қилди



Боливия президенти Ево Моралес Россия президенти Дмитрий Медведев билан Москвада музокаралар ўтказмоқда.


Ўзаро алоқалар истиқболи, жумладан, икки давлат ўртасидаги энергетик ҳамкорликни ривожлантириш масаласи сўзлашувлар кун тартибидан ўрин олган.


Ево Моралес Боливиядаги газ заҳираларини ўзлаштиришда Россия билан ҳамкорликни кучайтириш ниятида эканини маълум қилди.


Кремл расмийларига кўра, бугунги музокараларда шунингдек, савдо-сотиқ алоқалари ва ҳарбий технологияларни ривожлантириш имконлари ҳам кўриб чиқилади.

XS
SM
MD
LG