Линклар

logo-print

АҚШ эртаси Осиëга боғлиқ


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтонни мамлакат ташқи сиëсатини тўғри ўзанларга буришда катта-катта синовлар кутиб турибди.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтонни мамлакат ташқи сиëсатини тўғри ўзанларга буришда катта-катта синовлар кутиб турибди.

Ҳиллари Клинтон АҚШ Давлат котиби сифатидаги биринчи сафарини Токиодан бошлади. Таҳлилчиларга кўра¸ бу сафарнинг айнан Осиëдан бошланишида гап кўп.

Ҳиллари Клинтоннинг илк сафарини Осиë¸ янаям аниқроғи Япониядан бошлагани Обама маъмурияти айнан қайси давлатларни ўз ташқи сиëсати учун муҳим билажагидан берилган жиддий муждадир.

Япония¸ Индонезия¸ Жанубий Корея ва Хитойга сафари олдидан Клинтон хоним¸ бу давлатлар¸ хусусан Хитой ва АҚШ бир-бирлари муваффақиятидан фойда кўриб¸ бир-бири муваффақиятига ëрдам беришга қодир¸ дея баëнот берди.

Давлат департаменти расмийлари¸ Клинтоннинг умуман Осиë сафари¸ айниқса Пекин сўзлашувларида иқтисодий бўҳрон ва иқлим ўзгариши каби глобал муаммоларга ечим топиш борасида самарали натижага эришишига умид қилмоқдалар.

Айни пайтда¸ Шимолий Корея билан қандай иш тутиш масаласининг Клинтон сафари кун тартибидаги асосий масала бўлиши тахмин қилинмоқда.

Токиога жўнаш арафасида Клинтон¸ агар Пхенъян ўз ядровий қурол-яроғ дастуридан воз кечиб¸ инсон эркинликларига сал бўлсин ҳурмат кўрсатса¸ АҚШнинг Шимолий Кореяга нисбатан ëндашуви юмшашига ишорат қилди.

- Агар Шимолий Корея ўз қурол-яроғ дастуридан тўлиғича¸ мустақил тасдиқдан ўтадиган шаклда воз кечишга ҳозир бўлса¸ Обама маъмурияти ўзаро муносабатларни нормаллаштиришга тайëр.

Биз корейс ярим оролидаги қисқа муддатли сулҳ битимларини доимий тинчлик келишувига айлантириш¸ Шимолий Корея халқининг ëнилғи эҳтиëжлари ва иқтисодий муаммоларига ëрдам беришга тайëрмиз¸ деди Клинтон хоним Осиë сафари арафасида.

Буш маъмуриятининг Пхенянга нисбатан сиëсати муваффақиятсизлиги бош сабаби¸ унинг олти томонлама музокаралар иштирокчилари билан мувофиқлашган ëндашув топа олмаганида¸ деяëтган таҳлилчилар¸Клинтон учун бундай сиëсат топиш осон бўлмаслигини айтмоқдалар.

- Қайси усул¸ қандай ëндашув қўлланса Шимолий Корея ўз ядровий қурол дастуридан воз кечади¸ деган жумбоқда очиқ қолаëтган саволлар кўп. Аксар таҳлилчилар¸ Пхеняннинг бу дастурдан воз кечишига умуман ишонишмайди.

Айни пайтда аксарият¸ бу муаммога фақат дипломатик ечим топиш зарур¸ деган фикрда якдил. Бундай дипломатия эса¸ яхши мувофиқлашган¸ якдил стратегияни ўз ичига олиши лозим. Унда шунингдек¸ бугун ақл билан куч ишлатиш¸ деб айтилаëтгани каби¸ айрим босим усуллари ҳам бўлмоғи шарт¸ дейди Вашингтондаги Осиë тадқиқотлари маркази таҳлилчиси Брюс Клингер.

Шимолий Кореяга қандай ëндашиш¸ Ҳиллари Клинтон Осиë сафари доирасида муҳокама қиладиган ягона бош мавзу эмас.

Клинтон хоним сафарнинг икки кунини дунëдаги энг катта мусулмон давлати¸ ривожланиб бораëтган йирик иқтисод саналмиш Индонезияда ўтказади.

Вашингтондаги Америка тадбиркорлик институти таҳлилчиси Дэн Блументал¸ Индонезия сафарининг Токио ëхуд Пекинники каби муҳим эканини айтади.

- Давлат котиби Клинтон хонимнинг Индонезияга бориши бу жуда яхши ҳаракат. Бу фақат Индонезия дунëдаги муваффақиятли мусулмон демократияси бўлгани учунгина эмас¸ балки унинг Осиë-Тинч океан ҳавзасидаги мавқеи¸ хусусан Австралия каби иттифоқчиларимиз учун аҳамияти жиҳатдан ҳам тўғри ишдир. Шу боис¸ Индонезия билан ҳамкорликни оширамиз¸ деган мужда юбориш ўта муҳимдир¸ дейди Блументал.
XS
SM
MD
LG