Линклар

БМТ расмийси гаровда қолмоқда



БМТ расмийсини гаровда ушлаб турган покистонлик жангарилар гаровдаги шахсни озод этиш учун ҳукумат олдига қўйилган ултиматум муҳлатини узайтирди.


Қочқинлар масалалари бўйича БМТ агентлигининг Покистондаги раҳбари Жон Солески 2 феврал куни Балужистон вилоятида номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилди.


Жума куни номаълум гуруҳ АҚШ фуқароси тасвирга туширилган видеолавҳани ошкор қилди.

Унда жангарилар Покистон ҳукуматидан 140га яқин маҳбус аёлни озод этишни талаб қилди.

Акс ҳолда жангарилар¸ БМТ ходимини 72 соат ичида ўлдириш билан таҳдид қилмоқдалар.

XS
SM
MD
LG