Линклар

АҚШ Косовони қўллашда давом этади


АҚШ президенти Барак Обама Косово мустақиллигини қўллаб-қувватлашга ваъда берди.


Косово президенти маъмурияти тарқатган хабарга кўра, Косовонинг Сербиядан ўз мустақиллигини эълон қилганига бир йил тўлиши муносабати билан Барак Обама Косово раҳбариятига табрик мактуби йўллаган.

Мактубда АҚШ президенти расмий Вашингтон демократик, мустақил ва кўп миллатли Косовони қўллаб-қувватлашда давом этажагини билдирган


АҚШ ва ЕИдаги аксар давлатлар таянчи билан Косово 2008 йил 17 феврал куни Сербиядан ўз мустақиллигини эълон қилган эди.


Бироқ Сербия Косовони ҳануз ўз ҳудудининг бир бўлаги сифатида ҳисоблаб келмоқда.

XS
SM
MD
LG