Линклар

logo-print

Россия - Боливия ҳамкорлиги ривожланади


Боливия президенти Ево Моралес Россия президенти Дмитрий Медведев билан Москвада музокара ўтказди.


Иккала президент ўзаро алоқалар истиқболи, жумладан, икки давлат ўртасидаги энергетик ҳамкорликни ривожлантириш масаласини муҳокама қилдилар.


Музокаралар якунида президент Дмитрий Медведев расмий Москва Боливиянинг наркотик моддалар контрабандасига қарши курашига кўмаклашиш мақсадида бу давлатга жанговор вертолётлар етказиб беришини маълум қилди.


Бундан ташқари¸ Россия томони Боливиядаги газ заҳираларини ўзлаштириш ва мамлакат газ қувурлари тизимини ривожлантиришда ëрдамлашишга ҳам ваъда берди.

XS
SM
MD
LG