Линклар

Ким кимни алдаяпти?

  • Садриддин Ашур

Бўйнигача қарзга ботган кўпгина фермерлар¸ президент тилга олган катта-катта пулларнинг қайга кетганини тушунолмай ҳалак.

Бўйнигача қарзга ботган кўпгина фермерлар¸ президент тилга олган катта-катта пулларнинг қайга кетганини тушунолмай ҳалак.

Президент Каримовнинг, нафақат ўртача ойлик миқдори¸ балки фермерларнинг гуллаб-яшнаëтгани ҳақда куни-кеча айтганлари ҳам оддий халқни ҳайрону лол қолдирди.

Бухоролик фермер Бобомурод Раззоқов президентнинг гапларини завқланиб эшитганини айтади. Лекин бу завқ, ўзгача завқ эди, дейди фермер:

- Энди билмадим¸ президентимиз кўриб-билиб туриб¸ кўрмаганга олиб гапирдими ëки билмасдан туриб¸ билиш учун гапирдими? Мана шу томонлари завқли бўлди-да.

Қишлоқ хўжалигидаги аҳволни президент билмас экан¸ демакки раҳбар сифатида республикани бошқариш салоҳиятига ҳам эга эмас¸ деган фикрга бориш мумкин.

Агар қишлоқ хўжалигидаги аҳволни билиб турган бўлса ва қишлоқ хўжалиги бугунги кунда шу даражада оқсаëтган бўлса¸ демак у президентнинг ҳаракатлари оқибатида келиб чиқаëтган ҳолат¸ дейиш мумкин.

Бир сўз билан айтганда иккала ҳолатда ҳам президентимиз бошқарув ишини тамоман йўқотиб қўйганга ўхшайди¸ дейди Бобомурод Раззоқов.

Бобомурод Раззоқов сўзларига кўра, Ўзбекистонда фермерларнинг аксарият қисми оғир шароитда ишлайди, уларнинг қарзлари кун сайин ортиб бораяпти.

Лекин Ўзбекистон президенти Вазирлар маҳкамаси йиғилишида чиқиш қилар экан¸ мамлакатдаги фермерларнинг давлат ҳимоясида эканлиги ва уларнинг ишлари йил сайин ривожланиб бораётганини таъкидлади.

- Ҳар йили фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш учун катта миқдорда моддий ресурс ва маблағлар ажратилмоқда. Фақат ўтган 2008 йилнинг ўзида қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг энг муҳим турларини етиштириш учун 1 триллион сўм¸ жумладан¸ пахта тайëрлашга 800 миллиард сўм¸ ғалла етиштиришга 200 миллиард сўм маблағ аванс тариқасида берилди. 2009 йилда ушбу мақсадлар учун 1 триллион 200 миллиард сўм йўналтирилади¸ деди Каримов.

Хўш, президент айтаётган бу беминнат ёрдамлардан фермерларнинг хабари борми ?

-Бу гапларни эшитиб ўзим ҳайрон қолдим. Бундай маълумот менда шу пайтгача бўлган эмас. Тўғри чала-чулпа у ердан¸ бу ердан эшитганман. Қандайдир маблағлар ажратилган¸ лекин бизгача етиб келгани йўқ. Бу нарсалар умуман бўлган эмас.

Фермерлар¸ тўғри¸ имтиëзли 3 фоизлик кредит оламиз. Мана шу 3 фоизлик кредит ҳисобига хўжалик юритаяпмиз. Бу кредитни давлат биринчи ўринда қоплаб олаяпти.

Бундан ташқари шартнома шартларини қўпол равишда бузган ҳолда бизнинг пулимизни инфляцияга учратиб туриб¸ масалан 2008 йилнинг ҳисобидан олишимиз керак бўлган даромадни 2009 йилнинг якунига бориб¸ сентябр-октябр ойларида бераяпти.

Бу энди ҳукумат томонидан ëрдам ҳисобланадими? Буни ëрдам деб ҳисоблаб бўлмайди. Бу фермерларни талашга киради¸ дейди Бобомурод Раззоқов.

Ўтган йили президентнинг фармони билан кичик ерли фермер хўжаликлари тугатилиб, катта ерли фермерларга айлантирилди. Лекин президент бу қарор оқибатида ишсиз қолган минглаб фермер ва уларнинг бола-чақаси ҳақида гапирмади.

Фермерларнинг айтишларича, ўйланмай ташланган бу қадам, Ўзбекистонда ишсизлар армиясининг ошишига олиб келди. Бобомурод Раззоқов ҳам бу тадбирнинг аянчли оқибатлари янги йилда сезилишини айтади:

- Мана шу оптималлаштириш муносабати билан жуда кўп фермер хўжаликлари хонавайрон қилинди¸ тугалланди. Бундан ташқари¸ ҳозир оптималлаштириш натижасида янгидан юзага келаëтган фермер хўжаликлари¸ ерларини кенгайтирган фермер хўжаликлари учун 2009 йилнинг оғир бўлиши кўриниб турибди.

Сабаби¸ мен энди бошқа вилоятларни билмайман¸ аммо бизнинг вилоятда тугатилган фермер хўжаликларининг қарзи фаолият юритиши керак бўлган фермерлар зиммасига юклатилаяпти. Бу 2009 йилда ишлайдиган фермер хўжаликларининг бутунлай банкрот бўлишига олиб келади.

Дейлик¸ тугатилган фермер хўжалигининг нефтдан¸ уруғдан¸ химиядан ва ҳоказодан 5-10 миллион қарзи бор. Буни уч томонлама шартнома орқали янги фермер хўжаликларига мажбуран қўшиб беришаяпти¸ дейди Бобомурод Раззоқов.

Тошкент вилоятининг Тошкент туманидан бўлган фермер Дилрабо Холбоева фикрича, президент ҳақиқатан ҳам тўғри гапларни айтаяпти. Лекин унинг айтганларини маҳаллий ҳокимлар бажармаяпти ва шунинг учун ҳам фермерларнинг аҳоли оғирлашиб бормоқда.

- Президентимиз гапираëтган галарнинг ҳаммаси тўғри-ку¸ лекин бизнинг маҳаллий раҳбарлар президент гапларига асосан иш қилишмаяпти. Фермерларга имтиëз яратиб бераяптилар. Лекин бизларнинг туманда у нарса йўқ¸ дейди Тошкент туманидан бўлган фермер Дилрабо Холбоева.

Хўш, ҳақиқатан ҳам президент қишлоқ хўжалигидаги аҳволни билмайдими ёки билса ҳам ўзини билмаганга соляптими? Бу саволга фермер Бобомурод Раззоқов шундай деб жавоб берди:

- Менинг назаримда президентнинг ҳамма нарсадан хабари бор. Қуйида ҳокимлар алдаяпти. Бу аниқ нарса. Прокуратура алдаяпти¸ у қўйган вакиллар алдаяпти¸ лекин президент алдовга учдим¸ деб ўзини оқлайдиган бўлса¸ у қанақа қилиб давлатга раҳбарлик қилиши мумкин? Мени шу нарса қизиқтиради-да.

Бундай ҳолатда давлатга раҳбарлик қилиш имкони бўлмайди. Демак¸ президентда қандайдир айланиб ўтиб¸ умумий аҳволни биладиган йўллар бўлиши керак.

Наҳотки¸ Ўзбекистонда бўлаëтган умумий аҳволдан¸ хусусан қишлоқлардаги аҳволдан¸ ҳокимликлар¸ прокуратура томонидан йўл қўйилаëтган ўйинлардан хабарсиз қолади? Бу жуда қизиқда¸ деди Бобомурод Раззоқов.
XS
SM
MD
LG