Линклар

Сватда шариат қонунлари жорий этилиши мумкин


Покистон ҳукумати Сват водийси ва Малакон минтақасида Исломий шариат қонунлари жорий этиш борасида толиблар билан келишувга эришди.

АҚШ бу борада Исломобод расмийлари билан маслаҳатлашмоқда. Покистон ва Афғонистондаги АҚШнинг махсус вакили Ричард Ҳолбрук Сватдаги воқеалар АҚШ, Покистон ва Ҳиндистон умумий душманга дуч келганини кўрсатишини айтди.

Душанба куни Ҳиндистонга сафари чоғида сўзлаган Ҳолбрукка кўра, у сватлик одамлар билан гаплашганида улар толиблар билан эришилган келишувдан жунбушга тушганларини айтганлар.
XS
SM
MD
LG