Линклар

Эрон Мудофаа вазири Москвага келди


Эрон Мудофаа вазири Мустафо Муҳаммад Нажар ҳарбий-техникавий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш учун Москвага келди.

Нажарнинг Россия Мудофаа вазири Анатолий Сердюков ва қурол экспорт қилувчи давлатга қарашли “Рособоронэкспорт” компанияси раҳбарлари билан учрашиши кутилмоқда.

Хабарларга кўра, Эрон Россиядан ракета ҳужумидан мудофаа қилишда ишлатиладиган “С-300” русумидаги ракета системасини сотиб олишни хоҳлайди.

Декабр ойида Россия “С-300” русумидаги система Эронга етказиб берила бошлангани ҳақидаги маълумотни рад қилган эди.
XS
SM
MD
LG