Линклар

Медведев бир неча губернаторни ишдан бўшатди


Россия президенти Дмитрий Медведев Орёл, Псков, Воронеж вилоятлари ва Ненец автоном республикаси раҳбарларини лавозимдан бўшатди.

Россиядаги ахборот агентликлари хабарига кўра, Кремл ишсизлар сони юқори бўлган вилоятлар раҳбарларини янгилари билан алмаштиришни режалаган.

Россия статистик маълумотларига кўра, ўтган ой мамлакатда саноат соҳасида ишлаб чиқариш ҳажми 2008 йил январь ойига нисбатан 16 фоизга камайган. Бу сўнгги 15 йилда энг ёмон кўрсаткич экани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG