Линклар

logo-print

Клинтон Пхеньянни яна огоҳлантирди


АҚШ давлат котиби Ҳиллари Клинтон Шимолий Корея ҳукуматини ракета синови ўтказиш оқибатларидан огоҳлантирди.


Токиога сафар қилаётган АҚШ Давлат котиби ракета синови ўтказилиши расмий Пхеньянинг халқаро ҳамжамияти, жумладан, АҚШ билан алоқаларига жиддий путур етказишини таъкидлади.

- Шимолий Кореяни ядровий қуролдан холи давлатга айлантириш уринишларимизни давом эттирмоғимиз лозим. Шимолий Кореянинг ракета синовлари ўтказиш борасида бераётган баёнотлари ўзаро алоқаларимизнинг янада мустаҳкамланишига хизмат қилмайди, деди Ҳиллари Клинтон.


Шимолий Корея ҳукуматининг яқинда қилган баёнотлари ортидан бу давлат ракета синови ўтказишга тайёргарлик кўраётгани мумкинлиги борасида хавотирлар пайдо бўлди.


Ўтган ҳафта АҚШ Давлат котиби¸ агар Пхеньян ўз ядровий дастуридан воз кечса, АҚШ бу давлат билан алоқаларни қайтадан йўлга қўйиши мумкинлигига ишора қилди.

Бироқ ҳозирча Шимолий Корея АҚШ таклифини жавобсиз қолдирмоқда.

XS
SM
MD
LG