Линклар

АҚШ - Туркия алоқалари мустаҳкамланади


АҚШ президенти Барак Обама расмий Вашингтон билан Анқара ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга умид қилаëтганини билдирди.


Туркия президенти Абдуллоҳ Гул ва бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдуғон билан телефон орқали боғланган Барак Обама Туркиянинг Ироқ билан алоқаларини қувватлаган.

Оқ уй расмийларининг билдиришича, президентлар ўзаро мулоқот чоғида Яқин Шарқ тинчлик музокаралари юзасидан фикр алмашганлар.


Бундан бир оз аввал Истамбулда учрашган Туркия, Афғонистон ва Покистон раҳбарлари терроризмга қарши кураш борасида умумий стратегия ишлаб чиқишга келишиб олдилар.

XS
SM
MD
LG