Линклар

logo-print

Ўзбек актёрлари Москвага боради


Ўзбекистоннинг “Илҳом” (Тошкент) ва “Эски масжид” (Қарши) театрлари шу йилнинг 27 мартидан 17 апрелигача Москва шаҳрида ўтадиган “Олтин ниқоб” фестивалида иштирок этади.

“Илҳом” театри бу анжуманга “Анор билан зикр” ва “Орестея” спектакли билан қатнашса, “Эски масжид” театр-студияси москвалик томошабин эътиборига “Медея” спектаклини ҳавола қилмоқчи бўлиб турибди.

Фестивалда Россия ва Ўзбекистон театрларидан ташқари Қозоғистон театр жамоалари ҳам иштирок этадилар.
XS
SM
MD
LG