Линклар

logo-print

Косово давлати бир ёшга тўлди


Косово ўз мустақиллигининг бир йиллигини нишонламоқда.


Шу пайитгача жаҳоннинг 54 давлати, жумладан, АҚШ ва ЕИнинг айрим давлатлари Косово мустақиллигини тан олган.


Бироқ Сербия ва Россия¸ аҳолисининг аксариятини этник албанлар ташкил этувчи Косово мустақиллигини тан олмай келмоқда.


АҚШ ва Буюк Британия расмийлари мустақиллик муносабати билан Косово раҳбариятига табрик йўллади.


Косово пойтахти Приштинада катта байрам тадбирлари ўтказиш режалаштирилган.


Айни пайтда¸ сербиялик депутатлар бугунги санага норозилик тариқасида Косовонинг серблар назорати остида бўлган Звечан шаҳрига юриш қилди.

Душанба куни чиқиш қилган Сербия президенти Борис Тадич¸ Косовонинг мустақил давлат бўлишига ҳали анча бор¸ дея фикр билдирди.

XS
SM
MD
LG