Линклар

logo-print

Россия-Хитой энергетик ҳамкорлиги кучаймоқда


Россия ҳукумати Хитой билан энергетик соҳада ҳамкорлик қилишга оид 25 миллиард долларлик шартнома имзолади.


Бугун Пекинда имзоланган шартномага мувофиқ Хитой Россиянинг Роснефт ширкатига 15 миллиард, Транснефт шикатига эса 10 миллиард доллар қарз беради.

Бунинг эвазига эса Россия томони келаси 20 йил ичида Хитойга бу мамлакат эҳтиёжлари учун 15 миллион тонна ёнилғи маҳсулотлари етказиб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олди.

Россия ëнилғисининг ётқизилиши кутилаётган янги газ қувурлари орқали Хитойга етказиб берилиши режаланмоқда.

Ўтган йил Пекин ва Моксва икки давлатни боғловчи қувурлар лойиҳасини кечиктирмай ҳаётга тадбиқ этишга келишиб олдилар.

XS
SM
MD
LG