Линклар

Япония Молия вазири истеъфо берди



Ўтган ҳафта саноати тараққий этган етти давлат молия вазирларининг Римдаги учрашувига маст ҳолатда келгани учун ўз мамлакатида катта босимга учраган Молия вазири Шоичи Накагава бугун истеъфога чиқишини маълум қилди.


Молия вазири ўзига қўйилаётган айбловларни рад этиб, бетоб бўлгани учун дори-дармон истеъмол қилаëтгани, учрашув чоғида эса бир оз чарчаган кўринишда бўлганини билдирди.

Айни пайтда¸ Япония бош вазири Таро Асо Молия вазири истеъфосини қабул қилди. Молия вазирининг ишдан кетиши мамлакат

иқтисоди катта муаммоларга юзланаётган пайтга тўғри келди.

XS
SM
MD
LG