Линклар

logo-print

Афғонистондаги АҚШ аскарлари сони қарийб 50 мингга етади


АҚШ президенти Барак Обама Афғонистонга қўшимча 17 минг ҳарбий жўнатиш ҳақидаги ҳужжатга қўл қўйди.

АҚШ раҳбари эълон қилган баёнотда Афғонистондаги “ёмонлашиб бораётган вазиятни барқарорлаштириш учун” шундай қарор қабул қилингани билдирилган.

Имзоланган ҳужжатда Афғонистонга янги қўшинлар шу йил баҳор ва ёз фаслларида жойлаштирилиши маълум қилинган.

Ҳозир Афғонистонда АҚШнинг ўттиз мингдан ортиқ ҳарбийси бор.
XS
SM
MD
LG