Линклар

logo-print

Манас масаласи парламентда овозга қўйилади


19 февраль куни Қирғизистон парламентида Афғонистондаги кучларга таъминот етказишда АҚШ ҳарбийлари фойдаланаётган Манас ҳаво базасини ёпиш масаласи овозга қўйилади.

Қирғизистон президенти Қурманбек Бакиевнинг партияси томонидан илгари сурилган бу таклифни парламент маъқулланиши кутилмоқда.

Агар қирғиз депутатлари таклифни тасдиқласа, АҚШ ҳарбийлари 180 кун ичида Манасни тарк этиши керак бўлади.

Шу ой бошида Россия Қирғизистонга икки миллиард долларлик ёрдам ва қарз беришни ваъда қилганидан кейин президент Бакиев Манас базаси учун кам ҳақ тўланаётганини қайд этиб, уни ёпишга қарор қилганини айтган эди.
XS
SM
MD
LG