Линклар

Чех парламенти Лиссабон шартномасини маъқуллади


Чехия парламентининг қуйи палатаси ЕИни қайта ислоҳ қилишга оид Лиссабон шартномасини маъқуллади.


Эндиликда ушбу ҳужжат Сенат тасдиғидан ҳам ўтса, уни президент Вацлав Клус имзолаши шарт. Президент Вацлав Клаус Лиссабон шартномаси Чехия суверинитети тамойилларига зид эканини таъкидлаб, унга қарши чиқиб келмоқда.


Европа Иттифоқининг жорий раиси Чехия ЕИга аъзо 27 давлат орасида ушбу шартнома борасида якуний қарор қабул қилмаган ягона давлатдир.


ЕИнинг 25 давлати ушбу шартномани маъқуллаган бўлса, фақатгина Ирландия аҳолиси уни рад этди.


ЕИнинг барча давлати Лиссабон шартномасини ратификация қилган тақдирдагина¸ у кучга киради ва иттифоқнинг жорий конституцияси ўрнини эгаллайди.

XS
SM
MD
LG