Линклар

Обама Афғонистонга қўшимча куч юбораëтир


АҚШ президенти Барак Обама Афғонистонга қўшимча 17 минг ҳарбий жўнатиш ҳақидаги ҳужжатга имзо чекди.


Оқ уй маъмурияти тарқатган баёнотда Афғонистондаги “ёмонлашиб бораётган вазиятни барқарорлаштириш учун” шундай қарор қабул қилингани билдирилган.

Расмийларга кўра, имзоланган ҳужжатга мувофиқ эрта баҳорда 8000 ҳарбий Афғонистонга юборилади. Афғонистонда август ойида белгиланган умумий сайловлар арафасида эса мамлакатга қўшимча 9000 ҳарбий киритилади.


Ҳозирда АҚШнинг 30 мингдан ортиқ ҳарбийси Афғонистондаги халқаро кучлар сафида хизмат қилмоқда.


Канада телевидениесига интервью берган Барак Обама¸ Афғонистондаги муаммоларни биргина ҳарбий йўл билан ҳал этиб бўлмаслигини таъкидлаб, бу мамлакатда тинчлик равнақ топиши йўлида дипломатик уринишларни ҳам давом эттиришни режалаштираётганини билдирди.


Шунингдек, Обама АҚШ ва иттифоқчиларининг Афғонистонда ғалабага эришиши ҳамда экстремизмнинг ёйилиб кетиши олдини олишга муваффақ бўлишига ишонч билдирди.

XS
SM
MD
LG