Линклар

Сахалинда Россия ва Япония раҳбарлари учрашди


Россия президенти Дмитрий Медведев Сахалинда Япония бош вазири Таро Асо билан музокаралар ўтказди.


Музокаралардан сўнг раҳбарлар Сахалинда барпо қилинган суюлтирилган газ заводининг очилиш маросимида иштирок этдилар.


Россия раҳбари Сахалин-2 лойиҳасининг ишга туширилишини олқишлаб, бу Россиянинг глобал энергетика бозоридаги мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилишига умид билдирди:


- Ишончим комил, янги корхона газ етказиб бериш имкониятларимизни ҳамда Россиянинг жаҳон бозоридаги мавқеини янада мустаҳкамлайди. Ушбу корхонанинг ташкил этилиши ўз навбатида бугунги кунда Россия учун долзарб бўлиб қолаётган энергетика соҳасидаги ҳамкорлигимизга ижобий таъсир кўрсатади, деди Дмитрий Медведев.


Маълум бўлишича, заводда қайта ишланган газнинг кўп қисми Японияга экспорт қилинади.

XS
SM
MD
LG