Линклар

logo-print

Германия бош дипломати Курдистонда


Германия ташқи ишлар вазири Франк Вольтер Штайнмайер Ироқнинг Курдистон минтақасига сафар қилди.


Бу ерда Германия ташқи ишлар вазири маҳаллий ҳукумат расмийлари билан учрашиб, ўзаро иқтисодий ва маданий алоқаларни муҳокама қилишни режалаштирган.


Курдистон расмийларининг билдиришича, Германия компаниялари ўлкада бир нечта лойҳаларни амалга оширмоқда.


Шунингдек, Франк Вольтер Штайнмайер Арбил шаҳрида Германия консуллиги ва мактабнинг очилиш маросимида ҳам иштирок этади.


Бу сўнгги 20 йил давомида Германия Ташқи ишлар вазирининг Ироққа қилган илк расмий сафаридир.

XS
SM
MD
LG